Фан-техника | 15:19 / 30.01.2017
5153
1 дақиқада ўқилади

Исроиллик тиш шифокори смартфонга мўлжалланган учар қоплама ўйлаб топди

"Хэгай Кляйн" дрон-қопламаси оммабоп смартфонларга прототип сифатида яратилди. Уни iPhone ёки Android-смартфонларга маҳкамлаб қўйган ҳолда кичик дронни олиб юриш мумкин. Қоплама смартфонни баландликка кўтара олмайди, бироқ мустақил равишда учиши мумкин. Шунингдек у суратлар олиб, баландликдан FullHD-видеони ҳам тасвирга тушириши мумкин. Гаджет 8-мегапикселли камера билан жиҳозланган бўлиб, мобил илова орқали бошқарилади. Олинган суратлар ҳамда видео смартфонга реал вақт режимида узатилади.

Янгилик Kickstarter сайтида бир неча кун аввал тақдим этилди ҳамда 1500 фойдаланувчидан 140 минг долларни йиғишга муваффақ бўлди. Муаллифлар аввалига 125 минг доллар сўрашганди, шунинг учун пул маблағларини йиғиш бўйича кампания омадли ўтди, деб ҳисоблаш мумкин.

Мавзуга оид