Истанбулдаги ресторанлардан бирига қуролли ҳужум уюштирилди
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги ресторанлардан бирига қуролли босқин уюштирилди.
NTV хабарига кўра, ушбу ҳужум оқибатида жароҳатланганлар бор.
Hurriyet хабарига кўра эса ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 2 киши жароҳатланган.
Қайд этилишича, ҳужум Истанбулнинг Осиёдаги қисмида, Босфор бўғози қирғоғидаги Анадўли қалъаси ёнида жойлашган ресторанлардан бирида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулда 1 январь куни шаҳарнинг Европадаги қисмида жойлашган Reina номли тунги клубига қуролли ҳужум уюштирилган, бу хунрезлик оқибатида 39 киши ҳалок бўлиб, 69 киши жароҳатланганди.
Кейинчалик бу ҳужумни уюштирган шахс келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов экани маълум бўлди. У ҳужумдан 16 кун ўтиб, қўлга олинди ва тергов давомида айбига иқрор бўлди.
Мавзуга оид
23:48 / 14.12.2024
Гуржистондаги ресторандан 12 кишининг жасади топилди
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
00:48 / 23.11.2024
Turkish Airlines 23 ноябрга режалаштирилган қатор парвозларини бекор қилди
20:03 / 18.11.2024