Кремль маъмурияти Путин ва Трамп мулоқотига баҳо берди
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг телефон орқали мулоқоти амалий руҳда бўлиб ўтди. Томонлар мураккаб масалаларни мулоқот орқали ҳал қилишга келишиб олишди, деган Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан мулоқотида.
"Суҳбат яхши ўтди, қатор минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишни бошлашга пойдевор қўйиш нуқтаиназаридан ҳам, шу билан бирга, асосий эътиборни халқаро терроризмга қарши курашга қаратиш жиҳатидан ҳам амалий бўлди. Давлат раҳбарларининг икки томонлама муносабатларда ўзаро ҳурмат зарурлигини эътироф этишгани ижобий бўлди. Таъкидланишича, америкаликлар Россияга ҳурмат билан ёндашади, Путин ҳам россияликлар худди шундай қарашда эканликларини қайд этди. Бу маънода, суҳбат муҳим аҳамият касб этди", — деган Песков Россия ва АҚШ давлат раҳбарларининг 28 январдаги телефон орқали мулоқоти хусусида.
"Биласизми, ўтган йиллар мобайнида ўзаро ҳурматнинг танқислиги муносабатларимизда орқага чекинишга сабаб бўлган эди", — дея қўшимча қилган Песков.
Мавзуга оид
08:36
АҚШ Ҳелсинки комиссияси Россияда номақбул деб тан олинди
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024