Ўзбекистон | 16:18 / 30.01.2017
63230
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь — Биринчи Президент Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Давлат раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. 

Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан мамлакатдаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда. 

Бу тадбирларда Ислом Каримовнинг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан тарихда ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилгани эътироф этилмоқда. 

30 январь куни Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон берилди. Самарқанд ва Тошкентдаги маросимларда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

 

Мавзуга оид