Жамият | 15:11 / 30.01.2017
12134
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги "Райҳон" ресторани Meal&Drinks Choice 2016 мукофотини қўлга киритди

Тошкентдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида 27 январь куни илк бор Myday жамоаси томонидан ташкиллаштирилган Meal&Drinks Choice 2016 мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу танловнинг финалига 14та номинация бўйича энг яхшилар номи учун курашган Тошкентдаги 23 та маскан ва 3 та интернет-ресурс чиқди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, "Райҳон" миллий таомлар маскани ғолиблар қаторидан жой олди. Аниқ маълумотларга кўра, танловнинг “энг яхши миллий таомлар маскани” йўналишида ушбу ресторан жамоаси 3-ўринни банд этди ва мукофот билан тақдирланди. 

Шу ўринда "Райҳон" миллий таомлар раҳбарияти ўз мижозларига чексиз ташаккурини изҳор этади. Ресторан маъмуриятининг таъкидлашича, ушбу мукофотга мижозларнинг эътибори ва ташрифи туфайли эришилган.

Шу ўринда “Райҳон” ресторани ўз мижозларига дейди:

“Бу фонуснинг нури сизни яқинларингиз билан билан бир дастурхон атрофида тўпланишингиз учундир. Сизга тилагимиз  уйингиздаги фонуслар нури ҳеч қачон сўнмасин! “Райҳон” миллий таомлари сизга уйингиздагидек ёруғ ва шинам шароит ташкил этади. Яқинларингиз билан жам бўлинг!”.

“Райҳон” ресторанининг манзиллари:  

1) Шайхонтоҳур тумани, Асадулла Хўжаев кўчаси, 2-уй. Мўлжал: Медиапарк “Қоратош”.

2) Шайхонтоҳур тумани, Лайлитуғон кўчаси, 266а-уй. Мўлжал: ЖАР спорт мажмуаси.

3) Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси,  244-уй. Мўлжал: “Абай” кўчаси, Қозоғистон Республикасининг элчихонаси (янги).  

4) Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 92-уй. Мўлжал “Тинчлик” тўйхонаси. 

“Райҳон” – хуштаъм миллий таомлар манзили.

 

Мавзуга оид