Жамият | 08:29 / 30.01.2017
19608
1 дақиқада ўқилади

Видео: Лимпопода 18та оч шер автомобиль йўли ўртасида “зиёфат” уюштирди

ЖАРлик автомобиль ҳайдовчилари ноодатий вазиятни видеога туширишди: шерлар тўдаси мамлакат шимоли-шарқидаги йўллардан бирини тўсиб қўйиб, бир неча соат давомида ўлдирилган буқани ейиш билан машғул бўлишди.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, ҳодиса Лимпопо вилоятидаги Крюгер миллий боғида содир бўлган. Гувоҳларнинг аниқлик киритишича, 18та оч шер ўлдирилган жонивор гўштини автотрассанинг ўзида бўлиш билан овора бўлишди. Бу эса катта тирбандликка олиб келган.

Хабарга кўра, “базми жамшид” бир неча соатга чўзилиб кетди. Шу билан бир қаторда, йиртқич жониворлар машинадан чиқишга журъат қилган ҳайдовчиларга эътибор ҳам беришмаган.

Мавзуга оид