Жаҳон | 08:20 / 01.02.2017
4801
1 дақиқада ўқилади

IKEA суриялик қочқинлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотмоқчи

Швециянинг IKEA компанияси Иордания ҳудудида яшовчи 200га яқин суриялик қочқинни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда. Уларга гиламлар ва текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида иш таклиф этилиши мумкин, деб хабар берди CNN.

IKEA топ-менежерларидан бири Йеспер Бродиннинг сўзларига кўра, қочқинлар томонидан тайёрланадиган маҳсулотлар Иордания билан савдо келишувлари имзолаган Яқин Шарқ мамлакатларида сотилади.

Шу билан бир қаторда, компания суриялик қочқинлар учун қулай иш соатларини ишлаб чиқмоқчи, сабаби улар орасида аёллар кўпчиликни ташкил этади.

Мавзуга оид