14:08 / 01.02.2017
34755

«Тошкент—Андижон—Тошкент» йўналишидаги йўловчи поездлар қатнови қайта йўлга қўйилди

23 январь куни техник-профилактик ишлар ўтказилиши сабабли вақтинча тўхтатилган «Тошкент—Андижон—Тошкент» йўналишида қатновчи 61/62, 60/59–сонли йўловчи поездларининг қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

«2017 йил 1 февраль кунидан бошлаб «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездлари ҳамда юк поездларининг мунтазам қатнови яна йўлга қўйилди», дейилади хабарда.

Фотосуратлар «Қамчиқ» довони сирларини фош қилмоқда

Тошкент-Андижон поезди қатнови қачондан йўлга қўйилади?

 

Top