16:12 / 03.02.2017
10406

Чимён ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши ва қор кўчиши хавфи борлигидан огоҳлантирди. 

4 февралгача Қамчиқ довонида А-373 автомобиль йўлида қор ёғади, ҳаво ҳарорати -15-18 даражагача тушиб кетади. 50 - 100 метр узоқликда кўриниш даражасининг ёмонлашиши, шамол тезлигининг сониясига 18-23 метргача кучайиши кутилмоқда. 

3 февраль маҳаллий вақт билан соат 08.00дан 4 февраль соат 08.00гача Чимён табиий ҳудуд чегарасида қор кўчиш хавфи бор.

Top