15:59 / 03.02.2017
11276

Лукашенко беларусларга уни президентлик лавозимида Майдонсиз алмаштиришни таклиф қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко республика фуқароларига уни давлат раҳбари лавозимида алмаштиришни таклиф қилди. У бундай баёнот билан жума, 3 февраль куни ОАВ вакиллари билан учрашувда чиққан. Тадбир “Катта суҳбат” шаклида ўтди.

“Агарда сизга мен ўз вазифамни яхши бажара олмаётгандек туюлаётган бўлса, мени кейинги сайловлардаёқ алмаштиринг. Алмаштиринг, фақатгина Янукович билан бўлганидек Майдонда эмас, балки сайловларда. Майдон – бу украин халқи белгисига айланиб қолди. Ҳукуматни ағдаришди, хўш нима ўзгарди?”, - деди Лукашенко.

2016 йил декабрь ойи сўнгида белоруслик мухолифатчи, “Европача Беларусь” фуқаролик кампания координатори Дмитрий Бондаренко Лукашенко Санкт-Петербургдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқига Минскда давлат тўнтариши хавфи бўлгани учун бормаганини айтиб ўтганди.

Лукашенко президентлик лавозимига 2015 йилнинг октябрида қайта сайланди. Мамлакатда 2010 йилги сайловларда эса оммавий норозилик намойишлари кузатилганди.

Top