08:27 / 03.02.2017
14400

Париж яқинида портлаш юз берди

Фото: @chachaziiar / twitter

2 февраль кечки пайт Париж яқинидаги Нуази-ле-Гран коммунасида портлаш юз берди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда. Ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан олинган суратлар пайдо бўлган. Бироқ кейин суратлар чоп этилган аккаунт ўчириб ташланган. 

ОАВ маълумотларига кўра, портлаш оқибатида бир неча киши жароҳат олган. Таъкидланишича, улардан бирининг аҳволи оғир. Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. 

Top