17:41 / 03.02.2017
13307

Трамп, нефть ва олтин: Январь ойи хомашё бозори тафсилотлари

Декабрь ойида Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан кейин хомашёнинг биржа баҳолари ўсди, зеро у томондан ваъда қилинган инфратузилма ривожи хом ашё бозорида, жумладан қўрғошин, палладий ва мисга талабнинг ҳаддан зиёд ўсишига олиб келди. InsiderPro шу ҳақида маълумот тақдим этди

Январь ойида товарларнинг юқорида қайд этилган турлари кескин қимматлашди, нефть ва бошқа энергия узатувчилар эса Трампнинг бурғулашга чекловни камайтиришга доир ваъдаси фонида арзонлашди. Шундай бўлган тақдирда, шундоқ ҳам тўлиб бўлган бозорга товар етказишнинг ошишини кутиш мумкин.

Тайлер Ричи, The 7:00's Report ҳаммуҳаррири шундай дейди: 

"Нархларнинг ҳар томонга ҳаракатланиши - металл нархининг ўсиши ва энергия узатувчилар баҳосининг пасайиши шунга олиб келдики, хом ашё индекси ой охирига бориб, деярли аввалги кўрсаткич даражасида қолди". 

31 январь ҳолатига кўра, 22 хом ашё фьючерс шартномаларини кузатувчи Bloomberg Commodity индекси йил бошидан атиги 0,1 фоиз тўплаган - у секинлик билан бўлса-да, уч ой кетма-кет ўсиб бормоқда. 

23 хом ашё фьючерс шартномаларини кузатувчи Dow Jones Commodity хом ашё индекси эса бир ой ичида 0,1 фоиздан кўпроққа пасайди. 

S&P Dow Jones Indices'нинг хом ашё товарлари ва кўчмас мулк бўлими раҳбари Жоди Ганзберг шундай дейди: 

"Ҳозирча хом ашё бозоридаги ўзгаришларни Трампга боғлаш қийин чунки у 20 январдагина лавозимга киришди, бироқ афтидан, нефть баҳосига таъсир ўтказувчи фундаментал омиллар қазиб олиш ҳажмига боғлиқ кўринади".

FactSet маълумотларига кўра, январь ойида хом ашё товарлари орасида энг катта ўсиш кўрсаткичлари қўрғошин фьючетрслари бўйича қайд қилинган. 

Ганзбергнинг сўзларига кўра, қўрғошин одатда "заиф доллар туфайли ҳаммасидан кўп қимматлашади". Унинг таъкидлашича, январда қўрғошин индекси 16 фоиздан кўпроққа ошди - 2010 йилнинг июлидан буён бундай ойлик ўсиш кузатилмаган эди. 

FactSet маълумотларига кўра, январь охирига бориб, платина ва палладий фьючерслари ҳам 10 фоиздан кўпроққа қимматлашган, мис эса - деярли 9 фоизга. Олтин фьючерслари 5 фоиздан кўпроққа кўтарилди - бу июнь ойидан буён энг катта ойлик кўрсаткич, кумуш эса сентябрдан бери биринчи марта деярли 10 фоизга яқин ўсган.

Ричининг сўзларига кўра, сиёсий фон саноат хом ашёси учун ижобийлигича қолмоқда.

Қимматбаҳо металлар, хусусан олтин, Трампнинг хатти-ҳаракатлари таъсири остидаги доллар ва бошқа активларга нисбатан юқори даражадаги корреляцияда савдо қилинмоқда, дейди Ричи. Долларнинг 6 валютага нисбатан қийматини кўрсатиб берувчи ICE U.S. Dollar индекси бир ойда 2,6 фоизга пасайган. Олтин нархи долларда белгиланади, демакки, у бошқа валюта эгалари учун арзонлашган. 

Саноат хом ашёси учун иқтисодий фаоллик ва инфратузилма харажатларининг ўсиши тренднинг юксалишига олиб келади. Бу энергия узатувчилар ва нефть маҳсулотларига бўлган сўровга ҳам тегишли. 

Шунга қарамай, сўнгги ой ичида табиий газнинг фьючерс нархлари тахминан 16 фоизга пасайди, West Texas Intermediate нефти эса - деярли 25 фоизга. 

Libertas Wealth Management Group президенти Адам Кооснинг сўзларига кўра, нефть нархлари йўналишини олдиндан айтиш қийин, зеро бу Трампнинг тахмин ҳам қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатларига боғлиқ. 

Top