08:57 / 06.02.2017
34570

Avtobor'дан ажойиб янгилик: телеграм орқали машиналарни қулай сотиш имкони пайдо бўлди!

Одамларнинг оғирини енгил қилишда яқиндан кўмак бериб келаётган  “Avtobor.uz” avtoпортали Android ва iOS учун махсус мобил иловасини тақдим этган эди. Шунингдек, автомобил излаш хизматининг барча учун қулай мессенжер — яъни Telegram’да ҳам пайдо бўлиши машиналар бозоридаги эълонларни осонлик билан топишга имкон яратди.

“Avtobor.uz”дан яна бир ажоиб янгилик: @AvtoBor_Bot ёрдамида исталган ердан туриб, автомобил сотиш имкони ҳам пайдо бўлди. 
Эндиликда телеграмдаги бот орқали нафақат керакли машиналарни излаш, ҳарид қилиш, балки ўзингиз ҳам бевосита автомобилингизни сотувга қўйишингиз мумкин. 
Бу эса машина сотувчи ва ҳаридорларига бир қанча енгилликлар яратади: 

— Аввалом бор, сиз сотишни истаган автомобилингиз ҳақида осонгина эълон беришингиз мумкин;

— Бу сизни қимматли вақтингиз ҳамда нақдингизни тежайди;

—  Сайт ёки мобил илова орқали талаб қилинадиган рўйхатдан ўтиш (яъни регистрация")га ҳожат қолмайди. Телеграмдаги бот орқали бу ортиқча муаммо ва тушунмовчиликсиз осон амалга ошади;

— Керакли суратларни эндиликда компьютердан узоқ вақт излаш шарт эмас. Сабаби, телефонингизда олинган суратларни шу заҳотиёқ телеграмдаги ботга юклашингиз мумкин;

@AvtoBor_Bot'да барча зарур кўрсатмалар мавжуд. Сиз шунчаки машина тавсифи ҳақидаги керакли тугмаларни босиб, танласангиз кифоя. Эълон тайёр бўлади. 

— Эълонларни икки тилда — ўзбек ва рус тилларида жошлаш мумкин. Бунинг учун ботга кириб, "старт" тугмасини босасиз. Таклифлар орасидан "Созлаш" бўлимига ўтиб, керакли тилни белгилайсиз.

— Энг муҳими, бу хизматдан фойдаланиш — бепул! 

Мазкур телеграм каналида ортиқча спам ва кераксиз рекламалар сизни безовта қилмайди. @AvtoBor_Bot — ўзбекистонлик автомобил сотувчилар ва харидорларни жуда ҳам қулай усулда учраштирувчи чинакам ёрдамчидир. 

Кўчадаги совуқ об-ҳаво туфайли бозорга боришдан эриндингизми? Ёки зарур юмушлар билан дам олиш кунида ҳам вақт топа олмадингизми? Асло ҳавотирга ўрин йўқ! @AvtoBor_Bot хизматидан фойдаланинг — машиналарни осон ва қулай сотинг ёки сотиб олинг!!

 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top