Жаҳон | 17:42 / 06.02.2017
5584
1 дақиқада ўқилади

Британия ҳукумати: “Европа иттифоқида қолиш бўйича ҳаракатларга йўл қўймаймиз”

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй вакили мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши бўлаётган парламентарийлар давлат раҳбарининг Brexit бўйича стратегиясини тўсиб қўя олишмайди, деб маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Бизнинг фикримизча, ҳукуматда британия халқи хоҳиш-истагини амалга ошириш бўйича ҳуқуқ бўлиши керак», - деди вакил.

Бу баёнот парламентда Мэйнинг Brexit бўйича стратегияси муҳокама қилиниш жараёни фонида қилинди.

«Биз Европа иттифоқида қолиш ёки блок билан қайта бирлашиш ҳаракатларига йўл қўймаймиз», - дея хулоса қилган у.

Аввалроқ Буюк Британия ҳукумати мамлакатнинг Европа иттифоқидан чиқиш режаси бўлган расмий ҳужжатни тақдим этганди.

Мавзуга оид