17:19 / 09.02.2017
8065

Эйфель минорасини террорчилардан ойнали девор билан ҳимоя қилишмоқчи

Франция пойтахти Париж шаҳридаги Эйфель минораси ўқ ўтказмайдиган 2,5 метрли ойнадан бўлган девор билан ҳимояланади. Бу хавфсизлик мақсадида амалга оширилади, деб хабар бермоқда "Паризьен" газетаси.

Нашр маълумотига кўра, ойна жорий куздаёқ ўрнатилади. Унга тахминан 20 миллион евро миқдорида маблағ сарфланиши кутилмоқда.

Эйфель минорасига хизмат кўрсатиш жамияти раҳбари Бернар Годьернинг аниқлик киритишича, ўқ ўтказмайдиган тўсиқ Эйфель минораси атрофидаги боғларнинг кўп қисмини ҳам ўз ичига қамраб олади. Париж шаҳри еттинчи округи ҳокими Рашида Дати маъмурияти бу хабарга ҳозирча изоҳ бермади.

Top