Тошкентда даҳшатли ЙТҲ рўй берди, етти киши ҳалок бўлган
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 1-шаҳар болалар клиник касалхонаси яқинидаги чорраҳада жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, маст ҳолатдаги йигитлар бўлган Жиззах вилоятига тегишли давлат рақамидаги "Матиз" машинаси катта тезликда келиб "Спарк" билан тўқнашган. Автомобиллар ўша лаҳзада йўл четидан кетаётган қизга урилган.
Ҳодиса оқибатида "Матиз" ағдарилган, "Спарк"нинг эса олд қисми деярли йўқ бўлиб кетган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, автоҳалокат оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, уларнинг жасадлари 7-шаҳар клиник касалхонаси ўликхонасига олиб кетилган.
Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ва тегишли бошқармалар бу хабар борасида ҳеч қандай изоҳ бермади.
Мавзуга оид
12:42
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
11:12 / 11.01.2025
Тошкентда трамвай линиясини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилади
10:35 / 11.01.2025
Тошкентдаги 4 туманда “когенерация” қурилмалари ишга туширилади
12:24 / 08.01.2025