21:41 / 12.02.2017
4887

Париж яқинидаги норозилик намойишларида 30 дан кўпроқ одам ҳибсга олинди

Париж яқинидаги Бобиньи шаҳридаги тартибсизликларда бир неча автомобиллар ёқиб юборилди, жамоат транспорти бекатлари ва дўконлар пешойналари вайрон қилинди. 

Полиция 37 нафар кишини ҳибсга олган, бир неча юзлаб норозилар "турли зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириш ва зарар етказишда" айбландилар. 

Аввалроқ намойишчиларга қарши кўзни ёшлатувчи газ ишлатилгани маълум қилинганди.

Норозиликларга Оне-су-Буадаги воқеа сабаб бўлган. Бу ерда полиция ходимлари Тео исмли йигитни ушлаб, унга жиддий тан жароҳатлари етказганлар. Полициячилардан бири йигитни зўрлашда гумон қилинмоқда.

Top