Жаҳон | 19:37 / 16.02.2017
6828
2 дақиқада ўқилади

Финляндия қурол-аслаҳа сотиб олишга харажатларни икки маротабага кўпайтирмоқчи

Фото: Defense Citizen Network/Wikimedia Commons

Финляндия яқин орада мамлакат қуролли кучлари учун қурол-аслаҳа ва техника сотиб олишга йиллик харажатлар миқдорини оширишни режалаштирмоқда ва бу харажатлар 2017 йилда 80 млн еврони ташкил қилади ҳамда 2020 йилга келиб 150 млн еврогача ошиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Юсси Ниинистё матбуот-анжуманида ҳукумат томонидан маъқулланган мудофаа масалалари бўйича маърузани танштириб,  маълум қилди. 

Ниинистёнинг айтишича, "фин армиясининг ҳарбий вақтдаги миқдорини 280 минг кишигача, яъни 20 фоизга ошириш режалаштирилган". 2012 йилгача бу кўрсаткич 350 минг кишини ташкил қилган, кейин эса 230 минг кишигача камайтирилган.    

Фин ҳукумати харидларга харажатларни оширишдан ташқари, 2018 йилдан "жанговар тайёргарликни ошириш" учун ҳар йили 55 млн евродан қўшимча сарфлашни режалаштирмоқда. 

"Бизнинг атроф ва геостратегик вазият ўзгарди. Анъанавий уруш имконияти яна хавфлар қаторига қайтди", деб тушунтирган ўзгаришлар заруриятини мудофаа вазири. 

Мавзуга оид