Жаҳон | 22:06 / 16.02.2017
14184
1 дақиқада ўқилади

Путин Уругвайдан кучли футболчилар чиқиши сабабини тахмин қилди

Россия президенти Владимир Путиннинг фикр билдиришича, Уругвай футболчиларининг муваффақиятлари бу мамлакатда тайёрланадиган юқори сифатли маҳсулотлар туфайли бўлиши мумкин. У бу ҳақида уругвайлик ҳамкасби Табаре Васкес билан Москвадаги учрашувида айтиб ўтган.

"Бизнинг спортчиларга мундиалда зафар тилаганингиз учун раҳмат. Уругвай — катта давлат эмас, аммо илк  чемпионатдаёқ ғолиб бўлганди. Бунинг сири нимада эканини билмайман. Балки сизнинг футболчиларингиз истеъмол қиладиган гўшт ва сутнинг сифатидадир. Аммо бизнинг маҳсулотларимиз сифати ҳам юқори", — деган Владимир Путин.

Васкес Уругвай ва Россия 2018 йилда Россия мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати финалида учрашиши мумкинлиги ҳақида айтган.

"Кейинги йилда бу ерда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Умид қиламанки, финалда Россия ва Уругвай ўйнайди", деган Васкес Владимир Путин билан учрашувидан кейинги матбуот анжумани вақтида.