Жаҳон | 07:53 / 16.02.2017
5312
2 дақиқада ўқилади

Таиландда жиддий ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

Таиланд шимолида цемент ташувчи юк машинасининг микроавтобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, тўрт нафар инсон жароҳатланди. Ҳодисада шунингдек пикап ва енгил автомобиль ҳам иштирок этган, деб хабар берди "Кхом Чат Лик" газетаси.

Ҳалокат чоршанба куни Бангкок шимолидаги Чианграй вилоятида юз берди. Цемент ташувчи машина ҳайдовчиси унинг йўлини тўсиб чиққан мотоцикл билан тўқнашувдан қочиш мақсадида рулни буриб юборди ҳамда транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетди, деб хабар қилади нашр.

Оқибатда цемент ташувчи транспорт воситаси ичида саккиз нафар йўловчи бўлган микроавтобус билан тўқнашиб кетди. Микроавтобусдаги барча кишилар ҳамда цемент олиб кетаётган юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, деб хабар қилди газета. Микроавтобус кетидан келаётган ҳамда тўхташга улгурмаган икки автомобилда бўлган тўрт нафар инсон турли даражадаги жароҳатларини олиб, яқин орадаги касалхонага олиб кетилди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид