Туркия бош штаби: Ал Бобни озод қилиш амалиёти якунланди
Туркия қуролли кучлари бош штаби раҳбари Хулуси Акарнинг баёнот беришича, Туркия армияси ва Сурия мухолифати кучлари Ал Боб назоратини қўлга киритган. Бу ҳақда хабар берган Sabah нашрининг қайд этишича, Акар Қатарда журналистлар билан қисқа учрашувида шу ҳақда сўз юритган.
"Табрикларим, Ал Бобдаги амалиёт тугади", - дея генерал сўзларини келтиради нашр. Унинг айтишича, қўшинлар жангарилар томонидан йирик миқдордаги портловчи моддалар билан тўлдирилган иккита пистирмани зарарсизлантиришган. Эндиликда, улар Ал Бобни бомба ва миналардан тозалаш ишларини олиб бормоқда.
Ал Боб ИШИДнинг Суриядаги бошпаналаридан бири эди. Туркия қуролли кучлари ва «Сурия озодлик армияси» «Фрот қалқони» ҳарбий амалиёти доирасида сўнгги икки ойдаги бор кучини ушбу шаҳарни озод қилишга қаратди. Туркияга кўра, амалиётнинг навбатдаги мақсади Раққани террорчилардан озод қилишдир. Бу шаҳар ИШИДнинг Суриядаги пойтахти ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:08 / 25.12.2024
The Telegraph: Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «дафн этиш»га ваъда берди
19:47 / 25.12.2024
Ал-Жўланий исёнчи гуруҳлар қуролларини ташлашга розилигини эълон қилди
12:10 / 25.12.2024