17:24 / 16.02.2017
9669

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Барселона-Тошкент йўналишида чартер рейсларни амалга оширмоқчи

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг ёзида Тошкент-Бургас-Тошкент ва Тошкент-Барселона-Тошкент йўналишлари бўйича чартер рейслар сериясини амалга оширишни режалаштирмоқда, деб Kun.uz'га хабар бермоқда компания.

Чартер авиаташувлардан кўзланган асосий мақсадлардан бири – Ўзбекистон туристик салоҳиятини Болгария ва Испаниядаги сайёҳлик бозорларида оммалаштиришдир. 2016 йилнинг ёзида Болгарияга ва 2016-2017 йилларнинг қишида Мальдив Республикасига бўлган чартер рейслари Ўзбекистонга келувчи хорижий сайёҳлар сонини оширишга хизмат қилди ва Ўзбекистон фуқароларининг янги туристик йўналишларга катта қизиқишини кўрсатди.

Чартер авиарейслари – мамлакатлар ўртасида дўстона ва иқтисодий ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашда катта ўрин тутади.

Top