15:26 / 17.02.2017
19601

Геологлар Тинч океани қаърида янги қитъа топишди

Тинч океан ҳудудидаги Янги Зеландия ва Янги Каледония ороллари гуруҳи ўтмишдаги номаълум қитъанинг бир қисми бўлган. Айни вақтда бу қитъанинг асосий қисми сув остида қолган. Бу фикр АҚШ География жамияти мутахассислари томонидан билдирилди.

Геологлар унга Зеландия дея ном беришган. Қитъанинг умумий майдони 4,9 миллион квадрат километр бўлиб, унинг 94 фоизи сув остида қолган.

Зеландия - саккизинчи қитъами?

Top