Ўзбекистон | 00:02 / 17.02.2017
19864
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways либосларини янгиламоқчи

14 февралдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси учиш таркиби ва борткузатувчилар учун махсус либослар дизайни ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилди.

Танловда турли мулк шаклига эга ташкилот, фирма ва компаниялар, жумладан кийим-кечак дизайнини 5 йилдан кам бўлмаган муддатда тайёрланган ва ишлаб чиқарган кичик ва ўрта бизнес корхоналари иштирок этиши мумкин.

Даъвогарлар танловда фақатгина битта мурожаат билан иштирок этишлари мумкин. У мустақил равишда ёки кийим-кечак дизайни ишлаб чиқиш ва тайёрлашга ихтисослашган бошқа компаниялар билан консорциумда топширилиши мумкин.

Танлов иштирокчилари юридик шахслар сифатида рўйхатдан ўтказилиши ҳамда ушбу хизмат турини кўрсатиш бўйича тегишли ҳуқуққа эга бўлишлари керак.

Танловга таклифлар иккита конвертда, унинг битта нусхаси рус тилида бўлгани ҳолда қабул қилинади.

Таклифлар 2017 йилнинг 20 март куни 17:00гача қабул қилинади.

Мавзуга оид