10:22 / 20.02.2017
6867

Хитой қуввати 1 эксафлопс бўлган компьютерни қачон ишлаб чиқиши маълум бўлди

Хитойлик мутахассислар 2018 йилга қадар янги, ўта кучли компьютерни яратишмоқчи. У 1 эксафлопс (сониясига сузиб юрувчи вергул билан квинтильон (18-даражадаги 10 амалиёт)га тенг бўлади. Бу ҳақда China Daily газетаси Шимолий Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида жойлашган суперкомпьютерлар давлат марказига асосан хабар берди.

Маълумот учун, эксафлопс — сониясига 1 000 000 000 000 000 000 (миллион триллионлар ёки квинтиллион) ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўлиб, жаҳоннинг кўплаб давлатлари ўз суперкомпьютерлари бу тезликка эришиши учун анчадан бери изланишлар олиб боради. 

Лойиҳа раҳбари Мэн Сянфэйнинг сўзларига кўра, Tianhe-3 номли ишланма “барча нусхаларни ортда қолдирган ҳолда дунёдаги энг кучли компьютер” бўлади. У TOP500 талқинига кўра 2016 йилнинг ноябрида энг кучли компьютер деб маълум қилинган - Sunway TaihuLight’дан ўн маротаба тезроқ ва кучлироқ бўлади.

“Хитой жорий йилда бу йўналишда катта янгилик қилмоқчи. Натижада эксафлопс қувватига тенг бўлувчи ўта кучли машина прототипи яратилади. Биз компьютерлар ишлаб чиқаришнинг янги даври остонасида турибмиз. Бу Хитойга илмий муаммоларни тезроқ ва янада аниқроқ ҳал этиш имконини беради”, - дея маълум қилди олим.

Хусусан, ушбу машинани ген муҳандислигида тузилмалар ва оқсиллар жойлашуви кетма-кетлигини таҳлил қилиш мақсадида ишлатиш режалаштирилмоқда. “Тахминларга кўра, бу компьютер ёрдамида тиббиёт соҳасида кўплаб янги ихтиролар қилинади”, - дея қўшимча қилиб ўтган Мэн Сянфэй.

Янгилик фақатгина миллий технологиялар асосида яратилмоқда ҳамда 2020 йилга қадар лойиҳа режимида ишлашга тайёр бўлади. Хитойлик мутахассисларнинг билдиришича, бу америкалик олимлар жаҳонга ўзларининг тезлиги 1 эксафлопс бўлган компьютерлари якуний нусхасини тақдим этишларидан анча аввалроқ содир бўлади.

Top