10:32 / 21.02.2017
10308

Ижтимоий мослашув марказидаги фирибгар ушланди

Тошкент вилоятидаги туманлардан бирининг ижтимоий мослашув марказида ишлаган Фурқат Донабоев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) жазосини ижро этиш муассасасидан озод этилган фуқаро Аҳрор Санақуловга давлатимиз томонидан ажратилган 645 минг 810 сўм пулни олганлиги тўғрисидаги чиқим ордерига имзо қўйдириб, унга 500 минг сўмни беради, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

У ҳужжатларни расмийлаштириш учун харажат қилинди, дея қолган 145 минг сўмини бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. У худди шу йўл билан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга жўнатилган яна 1 млн. сўмдан ортиқ пулларни ҳам фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Ф.Донабоев бу ишлардан ҳеч ким хабар топмайди, деб калта ўйлади. У жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 18та ҳолатда фуқаролар номига келган 2 млн. 130 минг сўм пулларни чўнтагига ургани суриштирув жараёнида фош этилди.

Қонунларга хилоф равишда содир этилган ҳар бир ҳаракат жазосиз қолмайди. Суд томонидан Ф.Донабоевга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Top