11:33 / 22.02.2017
7036

Пекин Жанубий Хитой денгизида ракеталар жойлаштиришга тайёрланмоқда

Фото : AP

Хитой Жанубий Хитой денгизидаги сунъий оролларда узоқ масофаларга мўлжалланган бошқарилувчи ракеталарни жойлаштириш мумкин бўлган 20 дан кўпроқ объект қурилишини деярли якунлади. Бу ҳақда икки америкалик амалдор Reuters ахборот агентлигига хабар берди

Наньша архипелагининг бир нечта баҳсли оролларида томи йиғилувчи бетон иншоотлар барпо этилмоқда. АҚШ вакилларининг фикрича, бу ҳарбий эскалация сифатида қаралиши мумкин.

"Хитойликлар Жанубий Хитой денгизида шунчаки бирор нарса қураётганга ўхшамаяпти, бундан ташқари, бу объектлар зенит ракеталари батареялари жойлаштириладиган объектларни эслатмоқда ва шу сабабли улар ракеталарни жойлаштириш учун мўлжалланган фикр келмоқда", деб айтди АҚШ разведкаси вакили. Бошқа бир америкалик вакил оролларда узунлиги 20 метр ва баландлиги 10 метрли иншоотлар барпо этилганини маълум қилди.

Ахборот агентлиги манбасининг айтишича, бундай иншоотлар АҚШнинг минтақадаги кучларига жиддий ҳарбий таҳдид ҳисобланмайди, чунки бу иншоотларни осон пайқаш ва зарба бериш мумкин. Амалдорнинг фикрича, уларнинг барпо этилиши АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг бунга сиёсий муносабатини текшириш усули ҳисобланади.

Top