16:12 / 22.02.2017
10940

Тошкентнинг Сергели туманида алимент тўлашдан бўйин товлаган 82 нафар фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди

2017 йил 22 февраль куни Сергели туманида “Иттифоқ” маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари билан суд ижрочиларнининг Сергели тумани бўлими ижрочилари, туман прокуратураси ходимлари, туман ИИБ профилактика инспектори, туман солиқ инспекцияси ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди ходимларининг учрашуви бўлиб ўтди. 

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади - алимент тўловларига оид ижро ҳужжатлари ижросини муддатида тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича ҳамкорликни янада оширишдир. Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 21 декабрдаги №1137-сонли “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарорига кўра Тошкент шаҳар ҳокимияти, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИББ, Меҳнат бош бошқармаси, ФИБ Тошкент шаҳар суди, ЖИБ Тошкент шаҳар суди, “Тошкент почтампт” филиали, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими билан биргаликда ҳамкорликни янада ошириш мақсадида алимент тўловларига оид ижро ҳужжатлари ижросини муддатида таъминлаш кўрсатиб ўтилган. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига асосан “ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги белгилаб кўйилган”. Сергели тумани суд ижрочилари бўлими иш юритувида 2300 та алимент ижро ҳужжатлари мавжуд. 2016 йил ҳисобига назар ташланадиган бўлса, биргина Сергели туманида вояга етмаган фарзандларга алимент тўлашдан бўйин товлаганлик оқибатида 82 нафар фукарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддасига асосан жиноий иш қўзғатилиб, шундан 44 таси қарздорликни қоплаганлиги учун жиноят иши ҳаракатдан тугатилган, 38 нафар фуқарога нисбатан жазо таъсир чораси қўлланилган. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 64-моддасига асосан 297 нафар қарздорларнинг алимент ундируви қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ушлаб қолиш учун қарздорларнинг иш жойига юборилган. Учрашувда маҳаллаларда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар, бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан ҳамкорликда ишсиз юрган алимент тўловчиларни ишга жалб килиш масалаларида тўхталинди. Мазкур йиғилишда маҳалла, прокуратура, суд ижрочилари бўлими, фуқаролик ишлари бўйича суд, солиқ инспекцияси, туман ИИБ профилактика инспекторларига тегишли вазифалар белгиланди. 

Top