09:50 / 22.02.2017
3442

Трамп маъмурияти АҚШнинг барча савдо келишувларини қайта кўриб чиқмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти АҚШнинг барча амалдаги савдо келишувларини қайта кўриб чиқмоқчи, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда матбуот-анжуманда Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер маълум қилди. 

"Биз барча савдо келишувларини қайта кўриб чиқмоқчимиз. Биз бу келишувларни улар Америка ва америкалик ишчилар манфаатларига жавоб беришидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқамиз, кўп ҳолларда биз уларни такомиллаштирамиз", деб айтди Спайсер. 

Спайсернинг айтишича, бу чоралар бирор-бир аниқ давлатга қаратилмаган.  

Top