23:58 / 22.02.2017
15238

Видео: Она зебра фарзандини отанинг чангалидан қутқариб қолди

Намбиядаги "Этоша" миллий паркида одамлар кўз ўнгида ҳақиқий драма рўй берди: зебралар сардори ўз ҳукмини ўтказиш мақсадида кичик зебрачани ўлдирмоқчи бўлади.  Kruger Sightings каналида мазкур видео тақдим этилди. 

Ота зебра дастлаб боласини кўлда чўктирмоқчи бўлади. Бироқ она зебра кичик жониворни ҳимоя қилишга киришади. 

Зебра боласи аранг отасининг чангалидан чиқиб кетишга муваффақ бўлади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тўқнашув ўрмонга кўчган, улар жонивор жиддий жароҳат олган бўлишига қарамай омон қолганига умид билдиришди. 

Top