16:23 / 23.02.2017
4889

Dragon юк кемаси Халқаро космик станцияга муваффақиятли туташтирилди

Dragon космик кемаси Халқаро космик станцияга муваффақиятли туташтирилган.

Қайд этиш керакки, бу режалаштирилганидан 1 кун кечикиб рўй берди.

SpaceX компанияси томонидан ясалган аппарат космик станцияга 2,5 тонна миқдоридаги озиқ-овқат ва асбоб-ускуна олиб чиққан.

Dragon Флоридадаги 39А мажмуасидан учирилганди.

Top