08:56 / 24.02.2017
5841

Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари ва яна 64 киши фирибгарлик учун қамалди

Фото: Reuters

Испания миллий суд ҳайъати Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари, фирибгарлик ва пул ювишда айбланган Родриго Рато иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда 23 февралда El Paìs нашри хабар бермоқда

Рато 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд иши бўйича яна бир айбланувчи Мигель Блеса 6 йиллик қамоқ жазоси олди. Яна 63 нафар айбланувчи 3 ойдан 4 йилгача муддатга қамоқ жазолари олдилар ва жарималарга тортилдилар.

Caja Madrid банкининг (2010 йилдан Bankia) собиқ раҳбарлари Рато ва Блеса 2003 йилдан 2012 йилгача ХВЖнинг "қора кредитлар карталаридан" фойдаланиб, солиқ хизматлари рухсатисиз 12 млн евро олиб чиқиб кетишда айблангандилар. 

Тергов тахминига кўра, банкнинг бош директори ва директорлар кенгаши аъзолари қўлларига нафақат маош картасини, балки "ташкилотга содиқликлари" учун шахсий харажатларга карта ҳам олишган. Карта эгалари бу пулларни сарфлаётганлари ҳақида ҳисобот беришга мажбур эмасдилар. Бундан ташқари, улар ташкилотдан бўшатилганларидан кейин ҳам "қора карта" яна бир неча ой амал қилган. 

Суд банкда ўзининг топ-менежерларининг шахсий эҳтиёжларини молиялаштириш учун етарлича асос бўлмагани ҳақида қарор чиқарди.

Рато 2004 йилдан 2007 йилгача ХВЖнинг маблағларни тарқатувчи директори лавозимини эгаллаган. У 2010-2012 йилларда Bankia’ни бошқарган. Рато суд жараёнида офшордаги маблағларга қандайдир алоқаси борлигини инкор қилган. 

Top