18:33 / 27.02.2017
15298

Ноқонуний кўча пойгаларида қатнашган шоввозлар умрбод озодликдан маҳрум этилди

Германия пойтахти Берлин шаҳрида пойга уюштирган кўча пойгачилари суд томонидан умрбод озодликдан маҳрум этилди. Улар жипга ҳам зарар етказишган, деб хабар бермоқда DW.

Берлин суди шаҳар марказида ноқонуний пойгаларда иштирок этган икки нафар кўча пойгачиларига умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Уларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида жип машинасига зарар етди ҳамда бир киши ҳалок бўлди. Айблов вакилларининг таъкидлашича, йигитлар ҳеч кимнинг ҳаётига зомин бўлишни исташмаган бўлишсада, пойга шундай якун топишини ҳисобга олган бўлишлари мумкин.

Германияда кўча пойгачиларига нисбатан шундай қаттиқ суд қарори илк бора чиқарилди.

Маълумот учун, 2016 йилнинг 1 февралига ўтар кечаси 25 ҳамда 28 ёшдаги икки нафар йигит Берлинда ноқонуний пойгалар ўтказишган. Улардан бири KaDeWe супермаркетидан унча узоқ бўлмаган ерда жипга келиб урилди ҳамда транспорт воситасининг 69 ёшли ҳайдовчиси ЙТҲ туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Top