17:43 / 28.02.2017
9377

Россия Қирғизистон бюджетини барқарорлаштириш учун 225 млн доллар ажратди

Фото:RIA

Россия президенти Владимир Путин Россия-Қирғизистон музокаралари якуни бўйича ушбу мамлакатга бюджетни барқарорлаштириш учун грантларнинг умумий миқдори 225 миллион долларни ташкил этганини хабар берди. Бу ҳақда «Россия 24» телеканали хабар бермоқда.

«Россия Қирғизистонга бюджетни барқарорлаштириш мақсадида кўмак бермоқда: тегишли грантларнинг умумий миқдори бугунги кунда 225 миллион долларни ташкил қилди», - деди у.

Путиннинг аниқлик киритишича, Россия Қирғизистонга шунингдек Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига мослашиш жараёнида фаол равишда ёрдам бермоқда.

«Қирғиз томонига 200 миллион долларлик ёрдам тақдим этилди, шу жумладан божхона инфратузилмаси объектларининг модернизацияси ва чегара олдидаги пунктларни тартибга келтириш учун», - қўшимча қилиб ўтди у.

Путиннинг таъкидлашича, республикада амалдаги Россия ва Қирғизистоннинг ривожланиш фонди туфайли умумий қиймати 200 миллион доллардан кўпроқ бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Top