18:30 / 02.03.2017
23934

Тошкент метросида интернет пайдо бўлиши мумкин

Энг йирик алоқа оператори Beeline миллий матбуот-анжумани доирасида 2016 йилдаги фаолияти натижаларини сарҳисоб қилди.

Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов ўз тақдимотида компаниянинг ўтган йилдаги капитал харажатлари 533 миллиард сўмга етганини белгилаб ўтди. Бу ҳақда Beeline Ахборот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.

Шунингдек, компания Тошкент метрополитенида мобил интернетни жорий қилиш лойиҳаси ҳали ҳам давом этаётганини маълум қилди. 

“Лойиҳа тўхтаб қолмаган, биз бу йўналишда ишлашда давом этамиз, пойтахт метрополитени раҳбарияти билан келишувлар олиб борилмоқда. Шуни қайд этиш мумкинки, бошланғич режа амалга оширилишга тайёр, бироқ объектив сабабларга кўра, айрим ишлар кечиктирилмоқда”, — деди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Компания айрим муаммоларга қарамай, мазкур лойиҳа яқин келажакда амалга оширилишига умид билдирди.

Top