17:33 / 06.03.2017
36702

Тошкент шаҳрида ниқобли жиноятчилар ушланди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида икки номаълум шахс юзларига ниқоб  ва қўлларига қўлқоп кийган ҳолда 1955 йилда туғилган аёлнинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, уй эгасини уриб жароҳат етказганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, улар аёлнинг қўл – оёқларини скотч билан боғлаб, ичида 23 000 000 сўм пули, 2 500 АҚШ доллари, қиймати 6 000 000 сўм бўлган заргарлик буюмларини ва невараларининг туғилганлик ҳақидаги иккита гувоҳномалари бўлган темир сейфни ҳамда “Нокиа” мобил телефонини олиб воқеа жойидан яширинганлар.   

Олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 1993 йилда ва 1994 йилда туғилган икки нафар шахс содир этганлиги аниқланиб улар ушландилар. 

“Ҳозирги пайтда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Top