11:39 / 07.03.2017
7045

Ибраҳимович ва Мингсга нисбатан жазо тайинланди

Англия футбол ассоциацияси "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ва "Борнмут" ҳимоячиси Тайрон Мингсга нисбатан жазо эълон қилди. Бу ҳақда FA сайти маълум қилди. 

Футболчиларга дисквалификация ҳамда моддий жазо тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 27-турида жамоалар ўртасидаги баҳсда Мингс газонда ётган Ибраҳимовичнинг юзини босиб ўтган, швед ҳужумчиси эса ўйин давомида унинг юзига тирсаги билан урган эди.

Top