00:12 / 08.03.2017
8845

Тошкентдаги ЙТҲ натижасида 75 ёшли йўловчи вафот этди

3 март куни Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида NUZ.UZ нашри хабар бермоқда.

Кундузи соат учлар атрофида Юзработ (мўлжал ТТЗ даҳаси, «Корзинка» супермаркети) кўчасида «Дамас» автомобили йўловчини уриб юборди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, машинани 24 ёшли йигит бошқарган. 75 ёшли йўловчи зудлик билан Ҳумоюн даҳасидаги Республика Нейрожарроҳлик илмий марказига олиб борилди. Бошқармада хабар берилишича, олинган жароҳат туфайли нафақахўр жонлантириш бўлимида жон берган. 

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи автоҳалокат вақтида мутлақо сергак ҳолда бўлган. 

Top