22:25 / 09.03.2017
19787

Янги элчи. АҚШ Россияга оптимист одам жўнатмоқда (фотожамланма)

Фото: Reuters

Юта штатининг собиқ губернатори, республикачи Жон Ҳантсман АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россияга элчи бўлиш бўйича таклифини қабул қилган. Бу ҳақда NBC News телеканали ушбу сиёсатчига яқин манбага асосланган ҳолда хабар берди.

Ҳантсман — тажрибали дипломат, у Пекинда элчи бўлиб ишлаганида, Барак Обама ва Ху Цзиньтао ўртасида қалин алоқалар ўрнатиш учун баъзи ишларни амалга оширган.

2012 йилда Ҳантсман АҚШ президентлиги учун сайловда Республикачилар партиясидан номзод бўлган, у кейинроқ асосий босқич бошланмасидан пойгадан чиққанди.

Уни сиёсат оламида «технократ-оптимист» сифатида таърифлашади. 

Ҳантсман сиёсий фаолиятини Рональд Рейган президентлиги даврида бошлаганди, у ўшанда Савдо вазири сифатида фаолият кўрсатган. У ўтган вақт давомида барча президентлар даврида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.

1992–1993 йилларда, катта Жорж Буш даврида у АҚШнинг Сингапурдаги элчиси бўлган, 2009-2011 йиллар давомида Хитойда ишлаган.

У 2001 йилиёқ Хитойда иш бошлаши мумкин бўлган, аммо Жорж Буш унга Индонезиядаги элчи бўлишни таклиф қилган, аммо Ҳантсман президент таклифини рад этиб, 2003 йилга қадар АҚШ савдо вакиллигида фаолият кўрсатган.

2005 йилдан 2009 йилгача Юта штати губернатори бўлган Ҳантсман ўзининг талантли менежер эканини кўрсатган.

2011 йил, Шанхай. Элчи ишга кетмоқда
Ҳантсман сайловолди кампанияси вақтида
2012 йил, Нью-Ҳэмпшир. Номзод тарафдорлари билан учрашувда
Хитой элчиси билан
2009 йил, Барак Обаманинг Хитойга ташрифи вақтида
2012 йилги сайловолди кампанияси вақтидаги нутқ
2011 йил, Флорида. Ҳантсман ўз штаби биносини очмоқда
2012 йил, Нью-Ҳэмпшир. Сиёсатчи ўз тарафдорлари билан
2012 йил, сайловолди кампанияси доирасида Жанубий Каролинага ташриф
2011 йил, Майами. Сиёсатчи оиласи билан
2012 йил, сайловолди жараёнида

 

Top