17:21 / 10.03.2017
23821

Қирғизистон собиқ президенти Бакиев Минскда ҳашаматли уй қурди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев Минск шаҳрида ҳашаматли уй қурди. Бу ҳақда Беларусь ОАВ хабар бермоқда.

2010 йилда Қирғизистондаги апрель инқилобидан сўнг Бакиев Беларусга қочган ва “Плавно” қароргоҳида яшаб келаётганди. Бакиев бир қатор ОАВга берган интервьюсида Минск шаҳрида беш йил давомида қурилган уйга кўчиб ўтишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

Ҳашаматли уй “Лебяжий” кичик туманида жойлашган. Қирғизистон собиқ президентининг қўшнилари амалдорлар ва машҳур спортчилар экани айтилмоқда. Журналистларнинг хабар қилишича, деворлардан бирида Қурмонбек Бакиевнинг “Оғриқ, муҳаббат, умид: менинг Қирғизистоним” китоби муқовасидаги суратни кўришган.

Top