Атамбаев кимларни “сассиқ сиёсатчилар” деб аташларини “манқуртлар”га тушунтирди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ёрлиқларни топшириш маросимида “манқуртлар”га мурожаат қилиб, кимларни “сассиқ сиёсатчилар” деб аташларини изоҳлади.
“Ҳурматли журналистлар, сизлар қандай қилиб сассиқ сиёсатчиларга ишонасизлар? Албатта, улар ҳам эртага қайсидир сассиқ партия вакиллари сифатида судга арз қилишади: гўёки уларни “сассиқ” деб атадик. Мен она тилисини билмайдиган манқуртларга тушунтираяпман”, — деган Қирғиз республикаси раҳбари.
“Ким Шанел ва Диор каби француз атирларини сепган ҳолда нопок ишларга аралашиб қолганларни қирғизлар “сассиқ сиёсатчилар” деб аташади. Албатта, агар шунақа атир сепиб олган сиёсатчи партияни бошқарса, уни “сассиқ”дан бошқа яна қандай аташ мумкин?” – деган Алмазбек Атамбоев.
Давлат раҳбари, шунингдек, 2017 йил ноябрь ойида бўлажак президентлик сайловини ҳам ёдга олган.
“Бугун халқимизнинг келажаги ҳал этилмоқда. Яқинда президентлик сайловлари. Атиги 8 ой қолди… Ҳозирда, бутун дунёда уруш кетяпти. Ахборот уруши. Биз ватанимизни манқуртлар, ўғри ва каззоблар қўлига бермаймиз! Кўзни катта очиб, ўйлайдиган вақт келди. Яратганнинг ўзи халқимизни “сассиқ сиёсатчилар” ва ғийбатчилардан асрасин! Бизга тинчлик ва барқарорлик керак!”, - деган давлат раҳбари.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024