14:55 / 15.03.2017
9343

ОАВ «Матрица»нинг давоми суратга олинишидан хабар топди

Warner Brothers студияси «Матрица» трилогиясининг давомини суратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Hollywood Reporter ўз манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Ҳозирча студия кино тарихидаги энг муваффақиятли фильмлардан бири бўлган ушбу франшизани «тирилтириш»нинг илк босқичида турибди. Сценарий Зак Пенн томонидан ёзилиши кутилмоқда.

Манбанинг тасдиқлашича, янги фильмда бош ролни Майкл Бакари Жордан ўйнаши мумкин. У дастлабки 3 фильм бош қаҳрамони Киану Ривзни алмаштиради.

Айни вақтда илк «Матрица»ни ва икки сиквелни суратга олган режиссёрлар Лана ва Лилли Вачовски лойиҳага жалб этилмаган.

Студия бу хабарларга муносабат билдирмади.

Бундан олдинроқ Киану Ривз «Матрица»нинг тўртинчи қисми суратга олинса, унда иштирок этишга тайёрлиги айтилганди.

Top