13:46 / 20.03.2017
8996

Кўпроқ қувонч, кўпроқ мевалар, кўпроқ шарбат!!!

INTERSOK компанияси Наврўз байрами арафасида Андижондаги Ozbegim савдо-кўнгилочар марказида "Сочная долина" шарбати қутисининг улкан макетини жойлаштириб, "Кўпроқ қувонч, кўпроқ мевалар, кўпроқ шарбат!!!" деган шиор билан Андижон аҳли ва меҳмонларини илҳомлантирди. 

Шарбат қутиси макетининг ўлчамлари ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли даражада катта ва унинг баландлиги 7 метрни ташкил қилади. Бироқ INTERSOK компанияси ходимлари бу билан чекланиб қолишмади ва макетни севимли "Сочная долина" шарбати қутиларининг гўёки ҳавода парвоз қилаётган кўринишдаги яна учта макети билан тўлдиришди. Бу макетларнинг ҳар бирининг баландлиги 2 метрдан келади. Умумий ҳолда макет ҳам ҳайбатли, ҳам лўнда чиққан. Бу "Чирой кўп бўлмайди" деб айтиш мумкин бўлган айни ҳолатдир. 

Бундай улкан ўлчамдаги шарбат қутиси макети савдо-кўнгилочар маркази меҳмонларининг эътиборини тортаётганига ажабланмаса ҳам бўлади. Марказ меҳмонлари макет фонида бажонидил суратга тушиб, ёрқин, ифодали ва "ширали" селфилар яратмоқдалар.

INTERSOK компанияси Наврўз байрами арафасида Фарғона водийси аҳолисига шундай антиқа ва ёрқин совға туҳфа қилди. Бундай улкан ўлчамлардаги макет Ўзбекистонда биринчи марта тақдим қилинишидир.

Ҳақиқатан ҳам "Сочная Долина" шарбатлари ва болдай тотли ичимликлари ҳеч қачон кўплик қилмайди, бахт эса бир қарашда яққол кўриниши керак.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top