20:37 / 23.03.2017
5407

Ҳалабда 5 бола миномётдан ўққа тутиш қурбонлари бўлдилар

Суриянинг қуролланган мухолифат жангарилари 23 март куни Ҳалабнинг жанубидаги Ал-Ҳамдания мавзеси бўйича миномётлардан ўқ очдилар. SANA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Радван масжиди ёнида жойлашган мактаб ўққа тутиш остига тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бунинг оқибатида 5 бола ҳалок бўлган,  4 бола яраланган.

Ахборот агентлигининг маълум қилишича, мактаб биносида қочқинлар оилалари яшаган.

Top