Жамият | 11:25 / 24.03.2017
11797
1 дақиқада ўқилади
Покистонда аёллар учун махсус - «пушти такси»лар ишга тушди
Покистоннинг Карачи шаҳрида аёллар учун «пушти такси»лар ўз ишини бошлади. Бу таксиларнинг асосий хусусияти шундан иборатки, улар фақат аёлларни олиб юради ва машина ҳайдовчиси ҳам аёл киши. Бу ташаббус аёлларнинг эркак ҳайдовчилар билан ёлғиз қолмаслиги ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Шаҳар кўчаларида юрган ушбу таксини пушти рангидан дарров илғаш мумкин. Қолаверса, уни бошқараётган аёл ҳайдовчи ҳам пушти рўмолда бўлади.
Мазкур таксиларнинг салонида телевизор ўрнатилган. Бундан ташқари, йўловчи салондаги кўзгудан фойдаланган ҳолда ўзига қараб олиши, севимли мусиқасини эшитиши мумкин.
Мавзуга оид
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
13:48 / 18.12.2024