Жаҳон | 16:31 / 25.03.2017
7162
2 дақиқада ўқилади

Европарламент раҳбари: Европа иттифоқи кўплаб хатоларга йўл қўйди

Фото: EPA

Европа иттифоқи ўз фаолияти вақтида кўплаб хатоларга йўл қўйди. Бу ҳақда Европарламент раҳбари Антонио Таяни Римда Рим шартномаси имзоланишининг 60-йиллигига бағишланган йиғилиш очилишида айтиб ўтди.

"Биз ўзимизнинг Европадан чарчаганимиз йўқ, бироқ яхшироқ ишлашимиз даркор. Афсуски, кўп хатолар қилинди", - деди у.

Таяни сўзларига кўра, Европа иттифоқига ўзгаришлар керак. "Европани ўзгартириш керак, бироқ у йўқотилиши керак эмас. Бизга бирдамлик ҳар қачонгидан ҳам зарур", - дея таъкидлаб ўтди у.

Олий даражадаги учрашувда ҳамжамиятнинг 27 аъзо-давлати вакиллари иштирок этмоқда. Узоқ кутилган байрам эса Буюк Британиясиз ўтмоқда, унинг аҳолиси ўтган йилнинг июнь ойидаги референдумда ЕИ таркибидан чиқиш учун овоз берди. Айнан шу ҳолат юбилейга бироз тушкунлик бағишлаб турибди, бироқ давлат раҳбарларининг ишонишича, йиғилиш ҳамжамият қайта туғилишида муҳим ўрин тутади ҳамда унинг тарихида янги саҳифа очади. 

Мавзуга оид