08:49 / 26.03.2017
20597

Лондонда навбатдаги фожиа: ҳайдовчи одамларни босиб кетди

Лондоннинг Инслингтон туманида ҳайдовчи одамларга бориб урилди. Воқеа жойига полиция кучлари тортилган. Воқеа оқибатида камида 4 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда Breaking News нашри.

Бу воқеа Британия парламенти биносига олиб борувчи Вестминстер кўпригида террорчи томондан одамлар автомобилда босиб кетилгандан 3 кун ўтиб юз берди. Бироқ полиция ҳозирча хулоса чиқаришга шошмаяпти. У ерда айтишилича, бу иккинчи теракт бўлгани ҳақида гапиришга эрталик қилади. Эҳтимол, оддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган бўлиши мумкин.

Машина ҳайдовчиси ҳибсга олинган. У атайлаб одамларни босгани ёки бошқарувни қўлдан чиқаргани аниқлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 мартдаги фожиада Холид Масуд исмли террорчи одамларни машинада босиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди, 50 га яқин киши жароҳат олганди.

Top