23:22 / 01.04.2017
6310

Париж яқинидаги портлашда 20 га яқин одам жароҳат олди

Париж яқинидаги Вильпент коммунасида карнавал вақтида кучли портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида 20 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Express нашри. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш теракт бўлмаган.

Parisien нашри маълумотларига кўра, шифокорларга жароҳат олган ва карахт ҳолга тушган 30 га яқин киши мурожаат қилган. 

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 17.30да сомон ва дарахтдан ясалган тулум ёқилмоқчи бўлганда юз берган.

Маълум қилинишича, портлашга бахтсиз ҳодиса сабаб бўлган. Воқеа жойида полиция ва қутқарувчилар иш олиб бормоқдалар.   

Francetvinfo порталининг маълум қилишича, болалар учун уюштириладиган карнавалда мингга яқин бола бўлган.

Top