10:25 / 03.04.2017
8620

Нефть нархлари пасаймоқда

Лондон ва Нью-Йорк биржаларидаги электрон савдолар давомида нефть нархлари пасаймоқда. Бундан савдолар ҳақидаги маълумотлар дарак бермоқда.

Нью-Йорк товар биржасида WTI туридаги нефтнинг май фьючерслари 0,16 фоизга тушиб кетиб, бир баррель учун 50,52 долларни ташкил этди.

Лондоннинг ICE Futures биржасида эса Brent туридаги нефть фьючерслари 0,28 фоизга арзонлашиб, бир баррель учун 53,38 долларни ташкил этган.

Top