19:22 / 08.04.2017
9066

Хитойда Осиёдаги энг йирик марганец рудаси кони топилди

Хитойнинг жанубидаги Гуйчжоу вилоятида Осиёдаги энг йирик марганец рудаси кони топилди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Захиралари 203 млн тоннага баҳоланаётган кон Тунжэнь округининг Сунтао-Мяо мухтор уезди тоғларида жойлашган. Топилган захираларнинг умумий қиймати 100 млрд юанни (14,5 млрд доллар) ташкил қилади.

Хитой дунёдаги марганец рудаси ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи энг йирик давлат ҳисобланади. Марганец рудаси галваник элементлар ва янги магнит материалларни тайёрлашда қўлланади. Хитойлик геологлар томонидан охирги бир неча йил ичида Гуйчжоу вилоятида бу фойдали қазилманинг умумий захиралари 600 млн тоннани ташкил қилувчи 4 та йирик кони топилган.

"Бу янги конларнинг захиралари Хитойда разведка қилинган ва исботланган марганец рудаси захираларининг 60 фоизга яқинини ташкил қилади. Бу Хитойнинг ушбу моддани импорт қилишини анча камайтиради ва саноатнинг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга бўлади", деб айтган геолог ва Хитой муҳандислик академияси академиги Чэнь Юйчуан.

Top